Парижда хусусий самолёт буюртма қилишни хоҳлайсизми? AVIAV TM (Cofrance SARL) компаниясига мурожаат қилинг, ва биз Сизга энг қулай шартларда бизнес-жет таклиф қиламиз. Ишбилармонлик авиацияси барча масалаларни муваффақиятли ва самарали ҳал қилишга имкон беради, бизнинг ходимларимиз эса парвозни бошдан охиригача ташкил қилиб беришади.
Биз Сизга қуйида номи келтирилган дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларининг самолётларини тақдим қилишга тайёрмиз:
– Bombardier,
– Embraer,
– Sukhoi Superjet,
– Pilatus,
– Fokker,
– Saab,
– Cessna,
– Dassault Aviation,
– Gulfstream,
– Beechcraft ва бошқалар.
Агар Сиз танловда қийналсангиз, у ҳолда менежер хоҳишингиз ва бюджетингизга мос келадиган оптимал вариант топишга ёрдам беради.
Сайёҳатингиз мақсади
Парижда бизнес-авиация исталган мақсаддаги парвозни амалга оширишга ёрдам беради:
- ишиблармонлик сафари,
- ходимлар учун хизмат сафари,
- курортга оилавий рейс,
- тўй сайёҳати,
- осмонда байрам,
- вертолётда сайр ва кўплаб бошқа нарсалар.
AVIAV TM (Cofrance SARL) компаниясига ўз хоҳишларингиз билан мурожаат қилишингиз мумкин, биз эса ўз зиммамизга парвозга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг бутун жараёнини оламиз:
– қулай самолёт танлаб берамиз,
– тажрибали экипаж тақдим этамиз,
– юк етказилишини таъминлаймиз,
– саноқли дақиқаларда аэропортдаги барча процедуралардан ўтишга имкон яратамиз,
– барча зарур ҳужжатларни расмийлаштириб оламиз.
Қўшимча хизматларни буюртма қилиш
Хоҳишингизга кўра Сиз ҳар доим AVIAV TM (Cofrance SARL) да қўшимча хизматларни буюртма қилишингиз мумкин, улар Сизга бир нечта бошқа фирмалардан харид қилишингизга нисбатан анча арзонга тушади:
- учиш-қўниш шаҳарларида қулай трансфер,
- ресторандан бортга келтирилган ҳашаматли тушлик,
- визалар ва тиббий суғурта расмийлаштириш,
- белгиланган тоифадаги меҳмонхонада хоналарни бронь қилиш,
- парвозда кўнгилочар дастурлар ўтказиш,
- осмонда байрам ташкил қилиш,
- зарур бўлган кузатув мутахассиси билан таъминлаш,
- аэропортда гуллар билан тантанали кутиб олишни ташкил қилиш,
- консьерж-хизмат ва б.
Биз Сизнинг ҳар қандай хоҳишингизни бажарамиз, ва рейс осуда ва шинам шароитда ўтиши учун барчасини бажарамиз.
Хусусий парвоз қанча туради
Парижда жет буюртма қилиш учун бизнинг сайтимизда тегишли сатрларни тўлдирган ҳолда сўров қолдиришингиз ёки парвознинг таҳминий нархини билиш ва сайёҳат тафсилотларига аниқлик киритиш учун тўғридан-тўғри менежер билан боғланишингиз мумкин.
Парвоз нархи ҳар доим алоҳида ҳисоб-китоб қилинади ва турли омилларга боғлиқ бўлади, улардан асосийлари:
– йўналиш масофаси ва мураккаблиги,
– танлаб олинган самолёт тури,
– аэропортда тўхташ вақти,
– йўловчилар сони ва юк вазни,
– қўшимча хизматлар буюртмаси ва б.
AVIAV TM (Cofrance SARL) ходими билан биринчи суҳбатдаёқ Сиз тегишли маълумотга эга бўласиз, рейсни охирги нархини эса барча тафсилотлар келишилганидан сўнг электрон почтангизга юбориладиган таклифда кўрасиз.
Ўртача кўрсаткичларни оладиган бўлсак, енгил самолётларнинг осмондаги бир соатлик вақти 1.5 минг еврони ташкил қилади, ўрта масофали жетлар учун бу нарх 3 минг ва 5 минг евро орасида бўлади. Янада оғирроқ, 20-50 йўловчига мўлжалланган cамолётнинг бир соатлик нархи 5-8 минюг еврога тенг, ҳудди шу нархни 10-19 йўловчини сиғдирувчи узоқ масофага учувчи самолётнинг бир соати ташкил қилади.Йирик қитъалараро авиалайнер ёки катта юк ташиш ҳаво кемаси 8 минг доллар туради, бу ҳам 60 дақиқа учун.
Маъмурий самолёт ҳар доим юқори даражадаги қулайликка эга. Ҳатто энг оддий варианти ҳам бизнес-класснинг яхшиланган ҳолатини эслатади, ҳашаматли версияларни баъзан учар қасрларга тенглаштиришади. Сиз ўз дидингизга мосини танлаб олишингиз мумкин, AVIAV TM (Cofrance SARL) ходимлари эса Сизнинг сайёҳатингиз осон ва ёқимли қилиб беришади!
Бизга истаган вақтингизда мурожаат қилинг: биз ҳар доим алоқадамиз!