Как заказать медицинский самолет в Париже

Агар Сизга тиббий самолёт зарур бўлса, у ҳолда AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияда буюртма қилиш қулайроқ. Биз Францияда сал кам ўн йилдан бери ишлаймиз ва шу вақт ичида санитар авиаташишлар соҳасида етакчи позицияларни киртиганмиз.

Буюртма бериш учун сайтимиздаги махсус шаклни тўлдиришингиз мумкин, бироқ гап тиббий авиация ҳақида кетаётганлиги сабабли тўғридан-тўғри менежер билан боғланишингиз ёки ёзма равишда ўз вазиятингиз ҳақидаги маълумотни чатлар учун мўлжалланган ойнада қолдиришингиз мақсадга мувофиқ бўлади.

Сизга ҳаво кемасини таклиф қилиш учун, қуйидаги маълумотни билишимиз зарур:

– учиш ва қўниш жойлари,Как заказать медицинский самолет в Париже

– учиб кетиш санаси ва вақти,

– аниқ аэропортларни кўрсатишингиз мумкин,

– касалнинг ташҳиси ва ҳолати,

– парвознинг мақсади,

– кузатиб бораётган шахсларнинг сони.

Сизнинг сўровингизга ишлов бериб бўлингандан сўнг менежер тафсилотларни аниқлаштириш учун Сиз билан боғланади. Бу вақтга келиб у Сизга битта, ёки, эҳтимол, бир нечта самолётнинг аниқ русумини таклиф қила олади, ва рейснинг икки томонига бўлган нархни айта олади. Тиббий парвоз, одатда, шифокор, ҳамшира ва санитар томонидан кузатиб борилади, ташҳисга қараб биз керакли мутахассисни тақдим қиламиз. Агар Сиз ўзингизни даволвчи шифокор ёки ходимлар билан учмоқчи бўлсангиз, у ҳолда сўровни расмийлаштираётганда буларнинг ҳаммасига аниқлик киритиб ўтиш лозим.

Париждаги тиббий авиация касални белгиланган жойга тезкорлик билан етказишга ёрдам беради. Бундай парвозлар хавфсиз. Экипаж бундай рейсларда катта тажрибага эга, ҳаво кемаси эса турбулентлик ҳудудларини олдиндан кўра оладиган ва уларни айланиб ўтишга имкон берадиган махсус ускуна билан жиҳозланган. Учувчилар самолётни, силкинишлар ва бошқа ёқимсиз вазиятлардан асраб, ўта эҳтиёткорлик билан бошқаришади. Зарурат бўлса, касалга ҳаракатланиш мумкин эмас бўлса, унинг ҳаракатсиз ҳолати таъминлаб берилади.

 

AVIAV TM (Cofrance SARL) хизматлари

AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси Сизга барча зарур ва қўшимча хизматларни тақдим қилади:

  • Сизнинг вазиятингизга мос келадиган ҳаво кемасини танлаб берамиз,Как заказать медицинский самолет в Париже
  • учиш ва қўниш жойларида жиҳозланган автомобильда аэропортгача махсус трансфер тақдим этамиз,
  • шифохона билан даволашга шартнома тузишга ёрдам берамиз,
  • барча йўловчилар учун визалар ва суғурта қилиб берамиз,
  • зарур мутахассисларнинг кузатувини таъминлаймиз, битта шифокордан, бутун бригадагача-вазиятга қараб,
  • агар талаб этилса, кузатиб борувчи шахслар учун меҳмонхонада хона бронь қилиб қўямиз,
  • зарурат бўлса таржимон топиб берамиз,
  • Франциядаги ёки учаётган бошқа мамлакатингизда барча масалаларни ҳал қилишга ёрдам берамиз.

Биз Европада кўп йилдан бери ишлаймиз ва бутун дунё бўйлаб ишончли шерикларимиз билан ҳамкорлик қиламиз.

 

Яна қайси вазиятларда тиббий рейс керак бўлади

Баъзан энг қўрқинчли ҳодиса рўй беради, касални эмас, балки унинг жасадини кўмиш жойига етказиш керак бўлиб қолади. Биз тегишли ҳаво кемасини тақдим қилишга ва марҳумнинг қариндошлари тинч ва ташвишсиз вазиятда ўз қариндошини охирги йўлга бемалол кузатишлари учун жанозанинг барча расмиятчилик масалаларини зиммамизга олишга тайёрмиз. Бундай ҳолатларда тезкорлик ўта зарур ҳисобланади. Париждаги санитар авиация марҳумни тезкорлик билан етказишга ва тегишли ҳурматни бажо келтиришга ёрдам беради.

Как заказать медицинский самолет в ПарижеСанитар рейс бошқа кўплаб вазиятларда ҳам керак бўлиб қолиши мумкин. Масалан, баъзан аёллар туғиш учун Францияга ёки Франциядан Европанинг бошқа мамлакатларига боришади. Бирорта авиакомпания ўз бортига муддати яқинлашиб қолган ҳомиладор аёлни ўз бортига қабул қилмайди, ер усти сайёҳат эса кўп вақт олади ва жуда хавфли бўлиши мумкин. Бундай вазиятларда хусусий самолёт – мукаммал ечим, тажрибали шифокорнинг кўмаги эса ўзини дадил тутишга ва ҳаяжонларсиз шифохонага тезкорлик билан етиб боришга ёрдам беради.

Баъзан қариб қолган одам ёки бир гуруҳ қариялар сайёҳатга чиқиб қолиш ҳолатлари ҳам бўлади. Оддий рейс улар учун толиқтирадиган бўлади, аэропортдаги процедуралар эса кўп куч талаб этади. AVIAV TM (Cofrance SARL)дан Париждаги санитар авиация барча муаммоларни ҳал қилиб беради. Ҳаво бандаргоҳида саноқли дақиқаларни ўтказишга тўғри келади, ундан сўнг эса- дарҳол курорт ёки реабилитация марказига жўнаб кетишга.

 

Биз билан Сизнинг сайёҳатингиз осон ва ёқимли бўлади!